Ўрта осиё
(OFF) IMuslim95 5 авг 2014

Қирғизистонда “Бузилмас биродарлик 2014” ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди

Бугун, 29 июл куни Қирғизистонда Коллектив хавфсизлик шартномаси
ташкилоти (КХШТ)нинг “Бузулмас биродарлик 2014” номли кенг кўламли ҳарбий ўқув машғулоти бошланди. Мазкур ўқув машғулоти 29 июлдан 1 августга қадар давом этиб унда, КХШТга аъзо давлатлар – Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистоннинг 700дан зиёд ҳарбийлари иштирок этишади.
Қирғизистон қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Асанбек Алимкожаевнинг сўзларига кўра, ўқув машғулотларидан асосий мақсад, КХШТ коллектив кучларининг тинчликпарвар қўшинлар бўлинмалари орасида ўзаро алоқа ва ҳамкорлик сифатини ошириш, тинчликпарвар вазифаларни бажаришда барча босқичдаги
командирларнинг амалиётни тайёрлаш ва бошқариш тажрибалари ҳамда КХШТ ҳарбий кучлари шахсий таркиби малакасини ўстиришдан иборат.
КХШТ бош котиби Николай Бордюжанинг таъкидлашича, ўқув машғулотлари нафақат ҳарбий малакани ошириш, балки ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳарбий контингентларини жипслаштириш учун ташкиллаштирилди.
“Мазкур ўқув машғулотларида биз ташкилотга аъзо давлатлардан халқаро терроризм ва бошқа таҳдидларга қарши курашда кўмак берувчи профессионал ҳарбий бирлашмаларни ташкиллаштириш
мақсадида ҳарбий машғулотларни энг мураккаб даражада ишлаб чиқишни режалаштирганмиз”, – деди Бордюжа.

Комментарии (0)

Показать комментарий
Скрыть комментарий
Для добавления комментариев необходимо авторизоваться
Ўрта осиё
Повелители стихий
Первая коллекционная карточная игра с уникальной...
Тема: Светлая | Тёмная
Версия: Mobile | Lite | Touch | Доступно в Google Play