🧙Конкурс сказок!
Умумий янгиликлар
(OFF) IMuslim95 5 авг 2014

Шарқий туркистонда 100та Мусулмон ўлдирилди

Шарқий туркистонда Хитой хавфсизлик кучлари уйғур мусулмонларига
нисбатан ҳужумларини давом эттирмоқда. Муборак Рамазон байрамининг биринчи кунида юзага келган ҳодисаларда ўнта мусулмон ҳаётдан кўз юмганлиги хабар қилинган эди. Ундан сўнгра давом этган ҳодисаларда энг камида юзта мусулмон Хитой полицияси томонидан ўлдирилганлиги очиқланди.
Хитойга қарашли Синьхуа ахборот агентлиги юзага келган ҳодисаларда ўнлаган кишининг ҳаётдан кўз юмганлиги ҳақида хабар тарқатган бўлса-да, бироқ аниқ бир соноқ келтирмаган эди. Бошқа бир тарафдан қувғиндаги уйғурлар ташкил қилган “уйғурлар кенгаши” ўлдирилган уйғурларнинг сони юзга етганлигини билдирди.

Минтақадаги баъзи манбалар ўлдирилганларнинг сони юзтадан кўплигини айтишмоқда. Баъзи хабарларга кўра, фақатгина Ёркент шаҳрининг ўзида 120 нафар мусулмон ўлдирилган. Хитой ҳукумати узоқ йиллардан буён Шарқий Туркистондаги мусулмон уйғурларини этник жиҳатдан камситиб уларга нисбатан куч ишлатиб келади. Охирги пайтларда Хитой ҳукумати турли баҳоналар билан бир неча марта қатлиомлар уюштирди. Хусусан, 2009 йил ҳодисасида жуда кўп мусулмонларни қирғин қилди.

Комментарии (0)

Показать комментарий
Скрыть комментарий
Для добавления комментариев необходимо авторизоваться
Умумий янгиликлар
Флибустьеры
Грабь корабли! Побеждай монстров! Создавай уникаль...
Тема: Светлая | Тёмная
Версия: Mobile | Lite | Touch | Доступно в Google Play